locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадриднинг Реал клуби икки тарбияланувчисини қайтариши мумкин. Исмлари маълум қилинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мадриднинг Реал клуби икки тарбияланувчисини қайтариши мумкин. Исмлари маълум қилинди
Расм: gettyimages.com Нико Пас

Todofichajes агентлиги хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клуби икки нафар тарбияланувчисини жамоага қайтармоқчи. Мадридга қайтиши мумкин бўлган футболчилар исмлари маълум қилинди — улар Нико Пас ва Мигел Гутеррес.

Нико Пас ҳозирда Италиянинг «Комо» клубида тўп сурмоқда. 2024/25 йилги мавсумда у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та голли пас узатди. Мигел Гутеррес «Жирона» сафида ҳаракат қилмоқда. У Ла Лигада 27 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган ва 5 та голли узатма берган. Паснинг ҳозирги клуби билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 35 миллион евро деб баҳоланмоқда. Гутеррес эса «Жирона» клуби билан 2027 йилнинг ўрталаригача шартнома тузган. Унинг трансфер нархи — 25 миллион евро.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг