Мадрид клуби иккита футболистни 100 млн еврога сотиб олмоқчи
Расм: sportal.bg Милош Керкез
Мадриднинг «Реал» клуби ўз жамоасини кучайтириш мақсадида икки нафар футболчини харид қилишни режалаштирмоқда. Ушбу футболчилар Англия Премер-лигасидаги «Борнмут» жамоасида ўйнамоқда.
Fichajes манбаси хабар беришича, Мадрид клуби ҳимоячилар Милош Керкез ва Дин Хюисенга катта қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти бу икки футболчини сотиб олиш учун 100 миллион евро ажратишга тайёр. Битим ёзда, трансфер ойнаси очилганда амалга оширилиши мумкин.
Испания чемпионатида «Реал Мадрид» 63 очко тўплаб, 29-турдан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринни эгалламоқда ва асосий рақиби «Барселона»дан 3 очко орқада қолмоқда. Испания кубогига келсак, «Реал» «Реал Соседад»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Бакрадзе Иман
Редактор