locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадрид гранди ёзида 9 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мадрид гранди ёзида 9 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби ёзги трансферлар вақтида бирданига тўққиз нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “матрасчилар” сафини шартнома муддати якунлангани муносабати билан Аксел Витсел, Сезар Аспиликуэта ва Рейнилду тарк этиши аниқ.

Шунингдек, Анхел Корреа, Родриго Рикелме, Самуэль Лино ва Науэл Молина ҳам Мадрид клубини тарк этишга яқин турибди.

“Атлетико”нинг эҳтимолий йўқотишлари сифатида ярим ҳимоячилар Родриго де Паул ва Конор Галлахер ҳам тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ўтган мавсум Ла Лигада 76 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади. “Матрасчилар” кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг