locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лукаку «Милан»га қарши баҳсда «Наполи» сафида дебют қилиши мумкин

Бельгиялик ҳужумчи жорий мавсум ҳали биронта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Италия Суперкубоги
18.12.2025, Як.
Наполи
2
Милан
0

«Наполи» Саудия Арабистонининг Рияд шаҳрига етиб келди, бу ерда Италия Суперкубоги мусобақаси ўтказилади. Жамоа билан бирга ҳужумчи Ромелу Лукаку ҳам келган — у жорий мавсумда «Наполи» сафида майдонга тушмаган.

Бельгиялик футболчи жиддий жароҳат олган эди — 14 август куни мавсумолди ўртоқлик ўйинида «Олимпиакос»га қарши сон мушагининг ёрилиши. Шу пайтдан бери Лукаку майдонга чиқмади ва душанба куни умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Олдинроқ Лукаку турнир рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, ва бугун кечқурун у ҳақиқатдан ҳам Риядга етиб келган футболчилар орасида кўзга ташланди.

«Наполи» пайшанба куни Суперкубокнинг ярим финалида «Милан» билан тўқнашади. Иккинчи ярим финал жуфтлигида жума куни «Болонья» ва «Интер» ўйнайди. Ушбу ўйинлар ғолиблари 22 декабр куни ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг