locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лука Модрич “Милан” сафига ўтади — Романо

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лука Модрич “Милан” сафига ўтади — Романо
Фото: Getty Images

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, 39 ёшли хорватиялик футболчи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (КЎЖЧ) якунлангач, “Милан” клуби билан шартнома имзолайди.

Томонлар оғзаки келишувга эришган ва АҚШдаги турнир якунлангач, ярим ҳимоячи миланликлар учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Ўтган мавсум у барча мусобақалар доирасидаги 59 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси шу ойнинг охирига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг