Лука Йович “Милан”ни тарк этади
Фото: Getty Images
“Милан” ҳужумчиси Лука Йович ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этади, дея хабар беради Николо Скира.
Қайд этилишича, 27 ёшли футболчи “Милан” билан шартномаси июнь ойи охирида якунланади. У жамоани эркин агент сифатида тарк этишга тайёр.
Йович 2023 йил сентябрь ойида “россонерилар” футболчисига айланганди. Якунланган мавсум ҳужумчи Италия чемпионатида 15 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Луканинг трансфер нархи 2,5 миллион еврога тенг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист