Луис Диас – «Бавария» футболчиси
Фото: Getty Images
"Ливерпуль"нинг чап қанот вингери Луис Диас расман Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчисига айланди. Трансферни жамоа матбуот хизмати тасдиқлади.
Трансфер қиймати 70 млн еврога баҳоланмоқда, янги клуб билан 4 йиллик шартнома имзоланган. У Мюнхен клуби сафида йилига 14 миллион евро маош олади.
28 ёшли Диас "Ливерпуль" сафида уч ярим йил давомида тўп тепган. У Мерсисайд клубига 2022 йилнинг қишида "Порту"дан кўчиб ўтган.
Диас Колумбия терма жамоаси футболчиси бўлиб, у Лотин Америкаси терма жамоаси сафида 63 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист