locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис де ла Фуенте: Ямал Жаҳон чемпионатидаги илк баҳсга оптимал спорт формада етиб келади

Испания миллий жамоаси бош мураббийи «Барселона» вингерининг соғлиғи ҳақида маълумот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис де ла Фуенте: Ямал Жаҳон чемпионатидаги илк баҳсга оптимал спорт формада етиб келади
photo: gettyimages

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте «Барселона» вингери Ламин Ямалнинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Мутахассиснинг айтишича, 18 ёшли футболчи тикланиш жараёнини режалаштирилган муддатдан тезроқ ўтказмоқда.

«У тикланишни белгиланган жадвалдан тезроқ давом эттирмоқда. Ҳар куни Ламиннинг ҳолати яхшиланиб бормоқда.

Менимча, Ямал Жаҳон чемпионатидаги илк баҳсга оптимал спорт формада етиб келади», — деди де ла Фуенте.

Эслатиб ўтамиз, ёш иқтидор Испания миллий жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва унинг сафга қайтиши жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.

Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 15 июн куни Кабо-Вердега қарши ўтказади.

Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг