locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Родриго трансфери учун «Реал»га 50–60 млн евро таклиф қилишга тайёр

Бразилиялик вингер фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родриго Гоесга қизиқиш билдирмоқда. Бу, айниқса, 33 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг келажаги мавҳум бўлиб тургани фонида долзарб ҳисобланади. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли бразилиялик футболчи учун «қироллик клуби»га 50–60 млн евро атрофида таклиф билан чиқиши мумкин.

Таъкидланишича, бу сумма «Ливерпуль» аввалроқ Родриго учун тўлашга тайёр бўлган маблағдан камроқ. Ўтган ёзда футболчига қизиқиш бўлганига қарамай, «қизиллар» расмий таклиф билан чиқмаган эди.

Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 млн евроми ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг