«Ливерпуль» Рафинья учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи
“Барселона” вингери Рафинья фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Fichajes нашри.
Манбага кўра, 28 ёшли бразилиялик форвардни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. “Ливерпуль” раҳбарияти 28 ёшли футболчини Саудия Арабистонига кетишни мўлжаллаётган Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Мерсисайдликлар 2026 йилнинг ёзида Рафинья учун 100 миллион евро таклиф қилишни мўлжалламоқда.
Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум “Барселона” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.