“Ливерпул” Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирганига қарамай, янги вингери харид қилмоқчи
ФОТО: Getty Images
Англиянинг “Ливерпул” клуби Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирганига қарамай, “Брентфорд”нинг 25 ёшли вингери Брайан Мбемони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Брентфорд” камераунлик футболчи учун 50 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Та'кидланишича, “қизиллар” ҳужум чизиғини янгиламоқчи ва Мбемода Анре Слот жамоаси учун зарур бўлган барча сифатлар борлигига ишонмоқда.
Маълумот учун, Мбемо жорий мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист