locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Лондон жамоаларига қарши ўйинларда антирекорд ўрнатди

Мерсисайдликлар АПЛнинг 9-турида «Брентфорд»га имкониятни бой бериб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Лондон жамоаларига қарши ўйинларда антирекорд ўрнатди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
25.10.2025, Як.
Брентфорд
3
Ливерпул
2

«Ливерпул» Англия Премьер-лигаcидаги кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қайд этди. Мерсисайдликлар сафарда «Брентфорд»га 2:3 ҳисобига имкониятни бой бериб қўйишди.

Squawka нашрининг хабар беришича, бу натижа «қизиллар» учун яна бир антирекордни яратди — жамоа Лондон клубларига қарши Премьер-лига доирасидаги сафар ўйинларида кетма-кет бешинчи марта мағлубиятга учради.

Арне Слот шогирдлари аввалроқ «Челси»га (1:2), «Кристал Пэлас»га (1:2), яна «Челси»га (1:3) ва «Фулхэм»га (2:3) ютқазишган эди.

Маълумот учун, «Ливерпул» ўзининг навбатдаги ўйинини 29 октябр куни ўз майдонида «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади. Ҳозирда мерсисайдликлар АПЛ турнир жадвалида 15 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг