locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» ЕЧЛ тарихида «Реал» устидан энг кўп «қуруқ» ғалабага эришган клубга айланди

Мерсисайдликлар 4-турда Мадрид клубини минимал ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» ЕЧЛ тарихида «Реал» устидан энг кўп «қуруқ» ғалабага эришган клубга айланди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпуль» клуби Чемпионлар лигаси тарихида «Реал» устидан энг кўп «қуруқ» ғалабага эришган жамоага айланди. Бу ҳақда Stata Football нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар мадридликлар билан ўтказган бешта учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмай, ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 4 ноябр куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган баҳсда «Реал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Алексис Макаллистер номига ёзилди.

Маълумот учун, «Реал» Чемпионлар лигаси тарихидаги мутлақ рекордчи ҳисобланади. Мадридликлар ушбу турнирда жами 15 марта ғалаба қозонган. «Ливерпуль»да эса бу кўрсаткич 6 тани ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг