Лионель Месси Саудия клубига ўтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images
Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Про-лигаси вакиллари билан бевосита алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Қайд этилишича, шартнома имзолангандан сўнг, Месси ўзи ўйнамоқчи бўлган клубни мустақил танлайди.
Маълумот учун, Месси “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида кўплаб совринлар, жумладан, саккизта “Олтин тўп” ва ЖЧ-2022 ғолиблигини қўлга киритган.
Насрулло Каримов
Журналист