locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лион» қишки трансферлар пайтида Эндрикти ижарага олмоқчи

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Лион» қишки трансферлар пайтида Эндрикти ижарага олмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик яқинлашиб келаётган қишки трансферлар пайтида Франциянинг «Лион» жамоасига ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Лион» 19 ёшли бразилиялик форвардни ижарага олиш бўйича расмий сўров юборган ва томонлар музокараларни бошлаб юборган. Францияликлар футболчига ўз лойиҳасини тақдим этган, шартнома эса 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Эндрик барча вариантларни кўриб чиқмоқчи, аммо айнан «Лион» варианти унинг учун энг мақбул ечим сифатида кўрилмоқда.

Маълумот учун, Эндрикнинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифлигига эришган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг