Лига 1 янги мавсумда фойдаланиладиган тўпларни намойиш этди
Франция чемпионатининг сўнгги тури 17 май, якшанба куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Лига 1 ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали 2026/2027 йилги мавсум учун янги расмий тўпни тақдим этди.
«Биз 2026/2027 йилги мавсум учун Лига 1нинг янги расмий тўпини ғурур билан тақдим этамиз», — дейилади хабарда.
2025/2026 йилги мавсумда Франция чемпиони бўлишни Пари Сен-Жермен муддатидан аввал таъминлади. Жамоа 33 та ўйиндан сўнг 76 очко тўплади.
Турнир жадвалида иккинчи ўринни Ланс эгаллаб турибди — улар ҳисобида 67 очко бор. Учинчи поғонада эса Лилль жойлашган бўлиб, жамоа 61 очко жамғарган.
Франция чемпионатининг сўнгги тури 17 май, якшанба куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист