Лига 1. «ПСЖ» 90+5-дақиқада урилган гол эвазига сафарда «Лион»ни мағлуб этди
Франция чемпионатининг 12-туридан ўрин олган баҳсда «ПСЖ» сафарда «Лион» меҳмони бўлди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди — 3:2.
Дастлаб ҳисоб 26-дақиқада Уоррен Заир-Эмери томонидан очилди. 30-дақиқада Альфонсо Морейра мувозанатни тиклади.
Орадан уч дақиқа ўтиб Хвича Кварацхелия ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган бўлса, 50-дақиқада Айнсли Митленд-Найлз яна фарқни йўққа чиқарди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Жоау Невеш парижликларга ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, «ПСЖ» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 27 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Лион» эса 20 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Лига 1. 12-тур
«Лион» — «ПСЖ» 2:4
Голлар: Морейро (30), Митленд-Найлз (50) — Заир-Эмери (26), Кварацхелия (33), Невеш (90+5).
Лион — Грейф, Клюйверт, Мата, Ниакате, Мейткенд-Найлз, Тессман, Мортон, Тальяфико, Мерах (Толиссо, 78), Дениел, Ғаззол (Карабес, 64).
ПСЖ — Шевале, Заир-Эмери, Заберний, Пачо, Эрнандес (Маркиньос, 74), Невеш, Витинья, Руис (Мбайе, 75), Ли Кан, Майулу (Нжянту, 67), Кварацхелия (Рамуш, 75).