locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовскининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Шунингдек, Жоан Гарсиянинг аҳволи ҳақида ҳам маълумот берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовскининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳатидан соғайиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда Mundo Deportivo журнали журналисти Ферран Мартинес хабар бермоқда.

Манбага кўра, поляк форварди 2 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 11-турида «Эльче»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Қайд этилишича, Левандовски яқинда асосий жамоа билан биргаликда машғулотнинг бир қисмини ўтказган. Шунингдек, клуб дарвозабони Жоан Гарсия ҳам тикланиш жараёнини ўтказмоқда ва у ҳам яқин ўйинларда сафга қайтиши мумкин.

Гарсиянинг ҳолати 29 октябр, чоршанба куни навбатдаги машғулотлар олдидан баҳоланади. Клуб мутасаддилари дарвозабоннинг соғлиғини хавф остига қўйиш ниятида эмасликларини таъкидлашган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг