Левандовски қишда «Барселона»ни тарк этмайди — Романо
Поляк ҳужумчи мавсумни каталонияликлар сафида якунламоқчи.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски яқинлашиб келаётган қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, 37 ёшли футболчи жорий мавсумни каталонияликлар сафида якунлашни истамоқда. Шу билан бирга, поляк ҳужумчи ёзда «Барселона»ни эркин агент сифатида тарк этиш эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, Левандовски 2022 йилнинг ёзидан буён каталонияликлар сафида тўп сураётган эди. У жорий мавсум барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифлик қилди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, тажрибали ҳужумчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист