Левандовски фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин
«Россонерилар» поляк ҳужумчисини текинга қўлга киритмоқчи.
ФОТО: Getty Images
«Милан» қишки трансфер ойнаси олдидан «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскини асосий мақсад сифатида белгилади. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, Италия клуби январ ойидаёқ 37 ёшли ҳужумчи билан келишувга эришишни режалаштирмоқда.
Режа шундан иборатки, Левандовски 2026 йилнинг ёзида — «Барселона» билан амалдаги шартномаси якунлангач — «Милан»га ўтиши мумкин. Хабарга кўра, «россонерилар» спорт директори футболчининг атрофидаги одамлар билан аллақачон илк алоқаларни ўрнатган.
Маълумот учун, Левандовски жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 12 та ўйин ўтказиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист