locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски «Барселона»ни тарк этишии эълон қилди

Левандовский «Барселона»га 2022 йил ёзида кўчиб ўтган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски «Барселона»ни тарк этишии эълон қилди
ФОТО: Getty images

Роберт Левандовский жорий мавсум якунида «Барселона»ни тарк этишини маълум қилди.

«Тўрт йиллик синовлар ва қаттиқ меҳнатдан сўнг янги босқичга ўтиш вақти келди. Мен ўз миссиямни бажардим, деган ҳис билан кетяпман. Тўрт мавсум — учта чемпионлик. Мухлислардан олган меҳрни ҳеч қачон унутмайман. Каталония — менинг уйим. Бу ерда ўтказган ажойиб йилларим учун барчага раҳмат. Президент Жоан Лапортага алоҳида миннатдорлик билдираман — у менга фаолиятимдаги энг ажойиб саҳифалардан бирини яшаш имконини берди. “Барса” ўз ўрнига қайтди», — деб ёзди ҳужумчи ижтимоий тармоқда.

Левандовский «Барселона»га 2022 йил ёзида кўчиб ўтган эди. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 191 та ўйинда иштирок этиб, 119 та гол ва 24 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Полшалик форвард каталонияликлар сафида уч марта Испания чемпионига айланди, шунингдек, уч бор Суперкубок ва бир марта мамлакат Кубогини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг