locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски «Барселона»ни тарк этади

17 май куни у «Камп Ноу» стадионида хайрлашув ўйинини ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски «Барселона»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

Ҳужумчи Роберт Левандовски мавсум-2025/2026 якунида Испаниянинг «Барселона» клубини тарк этади. Бу ҳақда польшалик журналист Томаш Влодарчик хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, якшанба куни, 17 майда поляк футболчиси «Бетис»га қарши Ла Лиганинг 37-тури доирасида «Камп Ноу» стадионида хайрлашув ўйинини ўтказади. Таъкидланишича, 37 ёшли ҳужумчи учун энг эҳтимолий кейинги манзил Саудия Арабистони чемпионати бўлиб, унга вақт минтақаси, Европага масофа ва иқлим шароитлари муҳим омил сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, «Чикаго Файр» клубидан тушган таклиф ҳам кўриб чиқилмоқда, аммо у устувор эмас. «Порту» клуби ҳам Левандовскига қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирда у кўпроқ Яқин Шарқ вариантига эътибор қаратмоқда. Таъкидланишича, футболчи яқин кунларда якуний қарор қабул қилади.

Ҳужумчи «Барселона»дан янги шартнома бўйича таклиф олгани, бироқ жамоадаги камроқ ролини сабаб қилиб уни қабул қилмаётгани айтилмоқда. Маълум қилинишича, бу ҳолатда пул Левандовски учун устувор омил эмас. У асосий таркибда ўйнаш ва жамоа натижаларига сезиларли таъсир кўрсатишни хоҳламоқда.

Аввалроқ «Барселона» ва Левандовски янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг