“Лестер Сити” МЮ'нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Яқинда Англия Премйер-лигаси тарк этиб, Чемпионшипга тушиб кетган “Лестер Сити” “Манчестер Юнайтед”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Харри Амассга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда FLW нашри хабар берди.
Манбага кўра, Амасс ҳимоянинг чап қанотида ўйнашдан ташқари, ярим ҳимояда ҳимояда ҳам ўйнай олади. У Англия ёшлар терма жамоаси сардори ҳисобланади.
Қайд этилишича, “Лестер Сити” Премйер-лигага имкон қадар мўлжалланган тезроқ қайтмоқчи. Агар МЮ ёш иқтидорни ёзги трансферлар вақтида сотишни истамаса,“тулкилар” уни ижарага олишга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Амасс жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.