locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Лейпциг\" келгуси мавсумда ЧЛда иштирок этмайди

"Лейпциг" келгуси мавсумда ЧЛда иштирок этмайди
Фото: Getty Images

Бундеслиганинг 33-турида “Вердер” билан сафарда дуранг ўйнаганидан сўнг (0:0) “Лейпциг” очколари сонини 51тага етказиб, турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Натижада, клуб мавсум якунида Бундеслиганинг кучли 4 талигига кириш имкониятини йўқотди ва 2019 йилдан бери илк бор келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнамайди.

“Лейпциг”да ҳали ҳам Европа лигасида иштирок этиш имконияти бор. Сўнгги турда клуб ўз майдонида “Штутгарт”га қарши баҳс олиб боради.

"Фрайбург" 55 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди ва эртага "Боруссия" "Байер"га сафарда очко йўқотса, Чемпионлар лигаси йўлланмасини кафолатлайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг