Лапорта ва Энрике бугун судда Негрейра ишига доир кўрсатмалар беради
«Барселона» президенти Жоан Лапорта ҳамда клубнинг собиқ бош мураббийлари Луис Энрике ва Эрнесто Вальверде 12 декабрь, жума куни судда гувоҳ сифатида қатнашади. Улар Негрейранинг ишига доир кўрсатмалар бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, суд Энрике ва Вальверде Негрейра, яъни собиқ техник қўмита вице-президенти, ҳакамлар бўйича Барселона клуби учун ҳисоботлар тайёрлагани ҳақида хабардор бўлган ёки йўқлигини аниқлаши лозим.
Режалаштирилишича, икки мураббий видеоконференция орқали баёнот беради, чунки улар жамоаларини бошқариш билан банд бўлгани сабабли Барселонага кела олмайди. Шу билан бирга, Лапорта судга шахсан келади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона»га Негрейра орқали пораҳўрлик билан боғлиқ айбловлар қўйилган эди. У Испания Қироллик футбол федерациясида (RFEF) ишлаган. «Барселона» 2001–2018 йиллар давомида ушбу тўловларни амалга оширганликда айбланган.