Ла Лиганинг янги мавсуми ғолиби тахмин қилинди
Фото: Getty Images
Opta Sports суперкомпьютери янги мавсум олдидан ўз башоратларини эълон қилди. Нашрнинг хабар беришича, янги мавсум Испания чемпионлигига асосий даъвогар - "Барселона" номи келтирилган. Каталонияликларнинг чемпионлик учун имкониятлари 46,5 фоизга баҳоланган.
"Реал Мадрид"нинг чемпионлигига 32,1 фоиз берилган. Чемпионлик учун учинчи даъвогар сифатида "Атлетико М" кўрсатилган. Мадрид жамоасининг имкониятлари 11,7 фоизга баҳоланган.
Аввалроқ The Athletic нашри АПЛнинг янги мавсумида ким чемпион бўлишини тахмин қилганди.
Баҳром Бобонов
Редактор