locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liganing тўртта клуби Жейми Вардига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
La Liganing тўртта клуби Жейми Вардига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

Испания La Ligasининг 4 та клуби “Лестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Жейми Вардига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирда эркин агент ҳисобланган 38 ёшли форвардни “Севилья”, “Валенсия”, “Вильярреал” ва “Бетис" ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, Вардининг хизматларига Американинг “Сан-Диего” ва “Д.С. Юнайтед”, шунингдек, Англиянинг “Лидс Юнайтед” ва “Вулверхэмптон” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Варди ўтган мавсум клуб сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У 2012-йилдан буён “Лестер Сити”да ўйнаб келаётганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг