Ла Лигада энг кўп маош олувчи мураббий аниқланди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: TEAMtalk
Испания Ла Лигасида энг кўп маош олувчи мураббийлар номи маълум бўлди.
L'Équipe нашри хабарига кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатида энг кўп маош олувчи мураббий ҳисобланади.
Шунингдек, кучли учликдан “Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти ва “Барселона” устози Ҳанс-Дитер Флик ўрин олди.
Испания Ла Лигасида энг кўп маош олувчи мураббийлар топ-3 талиги қуйидагича:
- Диего Симеоне (“Атлетико”) - 2,17 миллион евро
- Карло Анчелотти (“Реал”) - 0,91 миллион евро
- Ҳанс-Дитер Флик (“Барселона”) - 0,83 миллион евро