locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Вильярреал» «Атлетико»ни йирик ҳисобда енгиб, мавсумни 3-ўринда якунлади

Ҳар икки жамоа ҳам Чемпионлар лигасига йўлланма олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Вильярреал» «Атлетико»ни йирик ҳисобда енгиб, мавсумни 3-ўринда якунлади
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
24.05.2026, Як.
Вильярреал
5
Атлетико Мадрид
1

Испания чемпионатининг 38-турида «Вильярреал» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўзаро беллашади. Беллашувда мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Дани Парехо 30-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, ҳужумчи Айосе Перес устунликни икки бараварга оширди. 40-дақиқада эса форвард Жорж Микаутадзе ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

43-дақиқада «Атлетико» ҳимоячиси Марк Пубиль ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида, 45-дақиқада ярим ҳимоячи Пап Гейе «Вильярреал»нинг тўртинчи голини киритди. 54-дақиқада Айосе Перес дубль расмийлаштириб, ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди — 5:1.

Шу тариқа, «Атлетико» 69 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. «Вильярреал» эса 72 очко билан учинчи поғонада мавсумни якунлади. Ҳар икки жамоа ҳам Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Ла Лига. 38-тур
Вилярреал — Атлетико 5:1
Голлар:
Парехо (30, пеналти), Перес (34, 54), Микаутадзе (40), Гуйе (45) — Пубил (43).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг