locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла лига. Севилья ўз уйида Барселонани янчиб ташлади

Каталонияликларнинг ягона голига Решфорд муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла лига. Севилья ўз уйида Барселонани янчиб ташлади
Photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
05.10.2025, Як.
Севилья
4
Барселона
1

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган Севилья ҳамда Барселона жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.

Учрашувда мезбонлар Барсани йирик ҳисобда янчиб ташлашди. Дастлаб 13-дақиқада Санчес пеналтидан ҳисобни очди. 36-дақиқада Ромеро орадаги фарқни 2тага етказди. Биринчи таймга қўшиб берилган 7-дақиқада Решфорд каталонияликларнинг ягона голини киритди. Иккинчи таймнинг 90-ва 90+6 дақиқаларида Кармона ҳамда Адамсларнинг голлари эвазига мезбонлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлашди.

Ла лига. 8-тур.
Севилья - Барселона 4:1
Голлар: Санчес (13), Ромеро (36), Решфорд (45+7), Кармона (90), Адамс (90+7).
Севилья - Влаходимос - Суасо, Маркао Тейшейра, Аспиликуэта, Кармона - Менди, Агуме, Варгас, Соу, Санчес - И. Ромеро.
Барселона - Щенсни - Мартин, Кубарси, Араухо, Кунде - Педри, де Йонг, Ферран Торрес, Олмо, Решфорд - Левандовски.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг