locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» ўз уйида 9 киши бўлиб қолди ва «Сельта»га ютқазди

Мадрид клуби кутилмаганда ютқазиб, "Барса" билан фарқни 4 очкога етказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Реал» ўз уйида 9 киши бўлиб қолди ва «Сельта»га ютқазди
ФОТО: Getty images

"Реал" Испания чемпионатининг 15-турида ўз майдонида "Сельта"га ютқазди - 0:2.

53-дақиқада "Сельта"нинг 21 ёшли швециялик ҳужумчиси Виллиотт Сведберг гол урди. 90+3-дақиқада у дублни расмийлаштирди. 64-дақиқадан бошлаб "Реал" бир киши кам бўлиб ўйнади - испаниялик ҳимоячи Франсиско Гарсия кетма-кет иккита сариқ карточка олди. Ўйин якунида Альваро Каррерас ҳам майдондан четлатилди.

Натижада Алонсо жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди 36 очко билан. "Сельта" эса 15 ўйиндан кейин 19 очко билан 10-ўриндан жой олган.

Ла Лига. 15-тур

Реал - Сельта - 0:2

Голлар: Сведберг, 53 (0:1). Сведберг, 90 (0:2)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг