Ла Лига. «Реал» сафарда «Атлетик»ни аяб ўтирмади
Мбаппе дублга эришди.
ФОТО: Getty images
Испания чемпионати 19-тур ўйинида "Реал" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.
Килиан Мбаппе дублни расмийлаштирди. Яна бир голга Эдуардо Камавинга муаллифлик қилди, Мбаппе унга ассистентлик қилди.
Натижада "Реал" Ла Лигадаги уч дурангдан иборат сериясини тўхтатди. Хаби Алонсо жамоаси очколарини 36тага етказиб, чемпионат жадвалида "Барселона"дан 1 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда. "Атлетик" 20 очко билан 8-поғонада қолди.
Ла Лига. 19-тур
Атлетик - Реал - 0:3
Голлар: Мбаппе, 7 (0:1). Камавинга, 42 (0:2). Мбаппе, 59 (0:3)
Розикжон Султонмуродов
Журналист