locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga президенти FIFA'ни танқид қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
La Liga президенти FIFA'ни танқид қилди
ФОТО: Getty Images

La Liga президенти Хавьер Тебас FIFA'ни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун танқид қилди ва буни бемаънилик деб атади.

“Бу мутлақо бемаънилик. Гап нафақат ўйинчиларнинг жисмоний зўриқишида, балки клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати модели лигаларнинг бутун экотизимига, айниқса, Европа учун таъсир кўрсатиши билан боғлиқ.

“Реал” ва “Атлетико” чемпионатни қачон бошлаши борасида аллақачон келишмовчиликлар мавжуд, бу эса одатдаги жадвалимизни бузади ва бизга зарар етказади. Бу ҳақда қарор қабул қилиш фақат менга боғлиқ эмас.

Биз билан вақт масаласида маслаҳатлашишмади. Биз билан умуман ҳеч нарса ҳақида маслаҳатлашишмади. Агар “Реал” ёки “Атлетико” биринчи даврада ўйнай олмаса, улар шунчаки Испания чемпионатига зарар етказишади”, — дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 14 июндан 13 июлга қадар бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг