locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди

Мукофот эгаси овоз бериш йўли билан аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания La Liga ўзининг расмий сайтида 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра чемпионатнинг энг яхши футболчиси совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхати:

  1. Ламин Ямал («Барселона»);
  2. Килиан Мбаппе («Реал Мадрид»);
  3. Ведат Мурики («Мальорка»);
  4. Пабло Форналс («Бетис»);
  5. Николя Пепе («Вильярреал»).

Мукофот эгаси мухлислар, экспертлар ҳамда жамоалар сардорлари ўртасида ўтказиладиган овоз бериш жараёни якунларига кўра аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг якунланган мавсумида энг яхши тўпурарга айланган эди. Франциялик ҳужумчи 31 та учрашувда 25 та гол уришга муваффақ бўлди. Ведат Мурики эса 23 та гол билан ушбу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. «Барселона» вингери Ламин Ямал эса 28 та ўйинда 11 та голли узатмани амалга оширган ҳолда La Liga'нинг энг яхши ассистентига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг