locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига клублари Гарначонинг «Астон Вилла»даги ҳолатини кузатмоқда

Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига клублари Гарначонинг «Астон Вилла»даги ҳолатини кузатмоқда
ФОТО: Getty images

Ла Лига клублари «Астон Вилла» ҳужумчиси Алехандро Гарначонинг жамоадаги ҳолатини кузатиб бормоқда. Аргентиналик футболчи Унаи Эмери бошчилигидаги жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Гарначо Мадридда туғилган ва ёшлик пайтида «Атлетико» академиясида шуғулланган. 2020 йилда эса у «Манчестер Юнайтед» академиясига кўчиб ўтган.

Ўтган ёзда Гарначо «Астон Вилла» таркибига ижара асосида қўшилди. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари «Челси»га тегишли. Томонлар келишувида белгиланган муайян шартлар бажарилган тақдирда Гарначонинг трансфери тўлиқ амалга ошиши кўзда тутилган. Лондон клубида ушбу шартлар бажарилишини осон деб ҳисоблашмоқда.

Аргентиналик ҳужумчи ҳали «Астон Вилла»нинг бирорта ҳам учрашувида асосий таркибда майдонга тушмаган. У жамоа сафида учта баҳсда атиги 31 дақиқа ўйнаган. Сўнгги тўртта учрашувда эса Гарначо захирада қолди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг