locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Атлетик»ни тор-мор этди

Каталонияликлар турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Атлетик»ни тор-мор этди
ФОТО: Getty images

"Барселона" ўз майдонида Испания Ла Лигасининг 13-турида "Атлетик"ни мағлуб этди - 4:0.

Каталонияликлар сафида Ферран Торрес дублни (45+3- ва 90+1-дақиқалар) расмийлаштирди. Роберт Левандовски (4) ва Фермин Лопес (48) яна биттадан голларга муаллифлик қилди.

Натижада "Барселона" очколари сонини 31 тага етказиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Реал"ни (31) ортда қолдириб, Ла Лига пешқадамига айланди.

Испания чемпионати. Ла Лига. 13-тур
Барселона - Атлетик - 4:0
Голлар: Левандовски, 4 (1:0). Торрес, 45 (2:0). Фермин Лопес, 48 (3:0). Торрес, 90 (4:0)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг