locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» «Левенте»га қарши суперкамбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Барселона» «Левенте»га қарши суперкамбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди
Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 2-турида “Барселона” сафарда “Левенте”га қарши майдонга тушди.

Беллашув 3:2 ҳисобида каталониялик футболчиларнинг суперкамбэки билан якунланди. Дастлаб 15-дақиқада Иван Ромеро мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Моралес эса биринчи бўлим охирида фарқни иккитага оширди.

Танаффусдан сўнг “Барса” ўзига келди ва 49-дақиқада Педри фарқни қисқартирди. 52-дақиқада Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса Унаи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, “Барселона” иккинчи ғалабасига эришиб, 6 очко билан турнир жадвалини бошқармоқда.

Ла Лига. 2-тур
«Леванте» 2:3 «Барселона»
Голлар: Ромеро 15, Моралес 45+7 (п) - Педри 49, Торрес 52, Унаи 90+1 (автогол)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг