Ла Лига. «Барса» 6 та гол урилган баҳсда «Леванте»ни мағлуб этиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади
Ямал дублга эришди, Рафиняда 2 та ассист.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
13.09.2026, Як.
Леванте
2
Барселона
4
"Барселона" Испания чемпионатининг 5-турида сафарда "Леванте"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар сафида Ламин Ямал дубль қайд этди. Шунингдек, Хави Эспарт ва Карим Адейеми биттадан гол урди. "Леванте"нинг голларига Иван Ромеро ва Рохер Бруге муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Барселона" Ла Лига-2026/27 мавсумидаги дастлабки бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Леванте" эса 5 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 5-тур
Леванте — Барселона 2:4
Голлар: Ромеро (79), Бруги (88) — Эспарт (5), Ямал (19, 48 пеналти), Адейеми (90+3).