locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Атлетико» ўз майдонида «Леванте»дан устун келди

Учрашувда Гризманн дублни расмийлаштирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Атлетико» ўз майдонида «Леванте»дан устун келди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
08.11.2025, Як.
Атлетико Мадрид
3
Леванте
1

Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган баҳсда «Атлетико Мадрид» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобига ишончли ғалабага эришди.

Дастлаб ҳисоб 12-дақиқада Адриан де ла Фуенте томонидан очилди. Меҳмонлар аъзоси кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 21-дақиқада Мануэл Санчес мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда эса Антуан Гризманн 61 ва 80-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирди ва жамоасининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.

Шу тариқа, «Атлетико» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 25 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Леванте» эса 9 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 12-тур

«Атлетико» — «Леванте» 3:1

Голлар: Де ла Фуенте (автогол, 12), Гризманн (61, 80) — Санчес (21).

Атлетико – Облак, Льоренте, Хименес, Ханско, Ружери (Молина, 79), Коке, Барриос (Гризманн, 61), Баэна (Галлахер, 79), Симеоне (Гонсалес, 73), Сорльот (Алмада, 61), Хулиан Алварес.

Леванте – Раян, Толян, Дела, Морено, Санчес, Алварес, Элгезабал, Арриага, Оласагасти, Этта Эйонг, Бруги (Моралес, 74).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг