locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga ҳакамлари энди матбуот анжуманларида қатнашмайди - El Chiringuito

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
La Liga ҳакамлари энди матбуот анжуманларида қатнашмайди - El Chiringuito
ФОТО: Getty Images

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ҳакамлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Учрашувда RFEF раҳбари Рафаэл Лузан ҳам иштирок этди.

El Chiringuito нашрининг хабар беришича, мазкур йиғилишда ҳакамлар ўйинлар олдидан матбуот анжуманида иштирок этмасликларига қарор қилинган.

Таъкидланишича, учрашувда "Real Madrid" телеканали ҳакамлар ҳақида танқидий видеолар тайёрлаётгани ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги финали доирасидаги "Барселона" - "Real Madrid" (3:2) учрашуви арафасида бош ҳакам Рикардо Де Бургос Бенгоече матбуот анжуманида қатнашиб, "Real Madrid" телевидениеси томонида берилган танқидий саволлардан сўнг кўз ёшларини тия олмаганди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг