locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga ҳакамлар қўмитаси 17—18 тур якунларига кўра 10 хатони аниқлади

Энг кўп хато «Атлетико» фойдасига қайд этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
La Liga ҳакамлар қўмитаси 17—18 тур якунларига кўра 10 хатони аниқлади
ФОТО: Getty Images

Испания La Ligaси ҳакамлар қўмитаси жорий мавсумнинг 17–18-турлари якунларига кўра ҳакамлар ва VAR томонидан йўл қўйилган 10 та хатони аниқлади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Энг кўп хато «Атлетико Мадрид» жамоаси фойдасига қайд этилган — 2 та ҳолат.

«Барселона» фойдасига 1 та хато тан олинган. «Мальорка»га қарши ўйинда (3:0) каталанлар иккинчи голни ҳимоячи тўп билан бошидан зарба олиб, ерда қолиб кетган вазиятдан кейин урган. Ушбу ҳолатда ўйин тўхтатилиши керак эди.

«Реал Мадрид» иштирокидаги учрашувда ҳам 1 та хато аниқланган. «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда (2:1) ҳакам Дин Ҳейсенга қизил эмас, сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

Тўғри қарорлар масаласида эса, «Барселона» ўйинларида 2 та тўғри қарор қайд этилган:

— биттаси «блаугана» фойдасига — «Бетис» ҳимоячиси Марк Бартранинг қўл билан ўйнагани учун белгиланган пенальти;

— иккинчиси «Барселона»га қарши — «Осасуна» билан ўйинда Ферран Торрес голининг бекор қилиниши.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг