Куртуа: «Ҳозирги даражамни сақлаб қолсам, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди»
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўз келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Менинг келажагимми? “Реал”да 30 ёшдан ошган футболчилар билан шартномалар одатда бир йилга узайтирилади. Шунинг учун бу ҳолатга хотиржам қарайман.
Агар ҳозирги даражамни сақлаб қолсам, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди. Аммо “Реал” — энг юқори даражадаги клуб, шу боис эртами-кечми улар менинг ўрнимга ворис ҳақида ўйлашларига тўғри келади», — дея Куртуанинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда келтирган.
Куртуанинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Бельгиялик посбон 2018 йил августидан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда.
Ўтган мавсумда у жамоа сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди. 17 та учрашувда эса ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.