Кунья «МЮ»га ўтиши ҳақида: «Бу фаолиятим учун чақирув эканини ҳис қилдим»
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед" клубига янги келиб қўшилган Матеус Кунья ўзининг трансфери борасида изоҳ берди.
"Мен ҳақиқатан ҳам бу клубдаги босим имтиёз деб ҳисоблайман. Бу дунёдаги энг йирик жамоалардан бири. Рубен Аморим олдимга келиб, ўз лойиҳасини кўрсатганида, бу фаолиятим учун чақирув эканини ҳис қилдим ва уни қабул қилдим”, - дея ҳужумчининг сўзларини келтиради "МЮ" расмий сайти.
Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи клуб миқёсида 36 та ўйинда 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
“МЮ” клуби бразилиялик ҳужумчининг трансферига 74 миллион евро сарфлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист