locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кунде Чемпионлар Лигасида боши билан дубл қайд этган илк «Барселона» футболчисига айланди

Каталонияликлар ЯЧЛнинг 6-турида «Айнтрахт»дан устун келди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кунде Чемпионлар Лигасида боши билан дубл қайд этган илк «Барселона» футболчисига айланди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида клубининг бир ўйинда икки марта бош билан гол урган илк футболчисига айланди. Бу ҳақда OptaJose нашри хабар берди.

Франциялик ҳимоячи тарихий дублни умумий босқичнинг 6-турида, «Барселона» Франкфуртнинг «Айнтрахт»ига қарши майдонга тушган баҳсда (2:1) қайд этди.

50-дақиқада Маркус Рэшфорд берган узатмадан сўнг у сакраб туриб тўпни дарвозага йўналтирди. 53-дақиқада эса Ламине Ямалнинг узатмасидан кейин тўпни бош билан узоқ бурчакка йўллаб, дублни расмийлаштирди.

Кунде жорий мавсум Чемпионлар Лигасининг барча олти турида асосий таркибда майдонга тушди. У «Айнтрахт» дарвозасига киритган икки голга қўшимча равишда бир голга ҳаммуаллифлик қилган, шунингдек, бир марта тўпни ўз дарвозасига ҳам киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг