Кукурелья «Барселона»га ўтмоқчи
«Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелья «Барселона»га ўтмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи ўз клубини жамоасини ўзгартириш нияти ҳақида хабардор қилган. Бундан ташқари, испаниялик футболчини «кўк-анорранглилар» мураббийи Ханс-Дитер Флик юқори баҳоламоқда.
Хабар қилинишича, Каталония клубининг Кукурельяни сотиб олиш бўйича қадамлари чап қанот ҳимоячиси Алекс Бальденинг эҳтимолий кетишига боғлиқ бўлади. «Челси» ўз футболчисини 40 миллион евродан 50 миллион еврогача баҳоламоқда.
«Барселона»дан ташқари Кукурельяга Англия Премьер-лигаси ва бошқа йирик Европа лигалари клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Атлетико» Мадрид ва «Реал» сўнгги ойларда унинг ҳолатини диққат билан кузатиб боришган.