Кубарси «Барселона» сафида 100 та ўйин ўтказган энг ёш иккинчи футболчига айланди
Испаниялик ҳимоячи бу натижага 18 ёшу 329 кунида эришди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарси клуб сафида 100 та ўйин ўтказган энг ёш футболчилар орасида иккинчи ўринга чиқди. Унинг юбилей ўйини Испания Кубоги 1/32 финалида «Гвадалахара»га қарши баҳс (2:0) бўлди.
Кубарси ўзининг 100-ўйинини атиги 18 ёшу 329 кунида ўтказди. Ундан аввал бу натижага фақат ҳужумчи Ламин Ямал эришган — у 100-ўйинини 17 ёшу 293 кунида ўйнаган. Кечаги «Гвадалахара»га қарши учрашув эса Ямал учун «Барселона» сафидаги 125-ўйин бўлди.
Ҳозирда Каталония клубида ўз жамоаси сафида 100 та ўйинга энг ёш етиб борган беш футболчидан тўрттаси тўп сурмоқда: Ламин Ямал ва Пау Кубарси, шунингдек Гави (19 ёш 84 кун) ва Педри (20 ёш 66 кун).
Насрулло Каримов
Журналист