locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кроос Винисиусни танқид қилди

Собиқ «Реал» яримҳимоячиси бразилиялик вингер ҳақида кескин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кроос Винисиусни танқид қилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг ҳозирги ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақида танқидий фикр билдирди.

«Унга кўп бор айтганман — етарли бўлди. Барчамиз унинг айрим хатти-ҳаракатлари жамоага зарар келтираётганини ҳис қилардик. Гўё ҳамма нарса айнан унинг сабабли бизнинг зараримизга ишлаётгандек туюларди. Майдонда уни тинчлантиришга ҳаракат қилардим, айниқса, диққатини йўқотмаслиги учун — чунки бу баъзан содир бўларди.

Унга: “Винисиус, сен шунчалик кучлисан-ки, буларнинг сенга кераги йўқ”, дердим. Мени ҳам алмаштиришлари менга ёқмаган, лекин ростини айтсам, ҳеч қачон бундан кейин дарҳол кийим алмаштириш хонасига қайтмаганман», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Footmercato.

Маълумот учун, жорий мавсумда Винисиус клуб сафида барча мусобақалар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг