Кроос барча даврларнинг энг яхши мураббийи кимлигини айтди
Германиялик футболчи ўзининг собиқ устозини эътироф этди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» ва Мюнхеннинг «Бавария» клубларида тўп сурган собиқ яримҳимоячи Тони Кроос италиялик мутахассис Карло Анчелоттини барча даврларнинг энг яхши мураббийи деб атади ва бунга сабабларини тушунтирди.
«Барча даврларнинг энг яхши мураббийи? Карло Анчелотти. У катта жамоаларни бошқаришни ҳаммадан яхшироқ биларди ва бу фақат футбол жиҳатидан эмас», — дейди Кроос.
Немис футболчиси Анчелотти қўл остида «Реал» сафида 2014–2015 ва 2021–2024 йиллар оралиғида тўп сурган. Италиялик мутахассис «Қироллик клуби» билан уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Насрулло Каримов
Журналист