«Кристал Пэлас» Уортонни «Реал»га қўйиб юбориши мумкин
Лондон жамоаси хавбекни ҳозирда “Комо” сафида тўп тепаётган Нико Пазга алмашишни истамоқда.
ФОТО: Getty images
"Кристал Пэлас" клуби ўз ярим ҳимоячиси Адам Уортонни "Реал"га қўйиб юбориши мумкин,
Defensa Central хабарига кўра, "бургутлар" Уортонга қизиқиш билдираётган "қаймоқранглилар"га футболчилар алмашинувини амалга оширишни таклиф қилишга тайёр.
Лондон жамоаси хавбекни ҳозирда “Комо” сафида тўп тепаётган Нико Пазга алмашишни истамоқда.
“Реал”да Пазни 10 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Англияликлар Мадрид клубининг шу ҳуқуқдан фойдаланишини истамоқда.
Бу мавсумда 21 ёшли Уортон барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, 1 голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист