Криштиану Роналду Ла Лига клубини сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images
Саудиянинг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол клубини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик юлдуз Ла Лиганинг “Валенсия” клубини сотиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда жамоа мухлислари Роналду билан узоқ йиллар алоқада бўлиб келган клуб хўжайини Питер Лимга қарши норозилик билдирмоқда.
Бироқ, таъкидланишича, Роналдунинг келишувни амалга ошириш учун бир шарти бор. Агар “Валенсия” мавсум якунларига кўра Ла Лигада қолишни уддаласа, ушбу харид амалга ошиши мумкин.
Маълумот учун, “Валенсия” айни дам Ла Лига турнир жадвалида 31 очко билан 16-ўринда бормоқда. Клуб хавфли зонада 2 поғона юқорида жойлашган.
Насрулло Каримов
Журналист